ТОЛИБЖОН ҚОСИМОВНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Бугун “Шўртан” Профессионал Футбол Клубининг матбуот бўлимининг бошлиғи  – Толибжон Қосимовнинг таваллуд айёми куни. Клубимизнинг фидои ходими бугун ўзининг қутлуғ – 48 ёшини нишонламоқда.

Жонкуяр ходимимиз  “Шўртан” футбол клуби ташкил бўлгандан бўён жамоамизда меҳнат қилиб келмоқда. “Шўртан” футбол клубининг ҳаётига  ҳамнафас бўлган, ажойиб мақолалари билан оммавий ахборот воситаларида, футбол мухлислари кунглидан чуқур жой олган журналист. Ўз  зиммасига юклатилган  вазифани бекаму – кўст бажариб келади. Толибжон ака ҳақида яна  жуда кўп ижобий фикрларни айтиш мумкин.

Биз Толибжон Қосимовни қутлуғ мучал 48 ёши билан самимий муборакбод этамиз. У кишига аввало мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Истагимиз, оилавий бахт ва азиз фарзандларинингизни камолини кўриб юриш ҳамиша насиб этсин.

Севимли “Шўртан” жамоамизнинг зафарли онларини биргаликда нишонлаш насиб этсин!

Туғилган кунингиз муборак бўлсин! 

«Шўртан»ПФК матбуот бўлими.

 

Leave a Reply