Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган “Машъал” жамоаси бугун ўзининг навбатдаги машғулотларини ўтказди.
Муборакда йиғин ўтказаётган Александр Хомяков шогирдлари машғулотларни асосан жисмоний тайёргарликка қаратишган. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда.
Александр Хомяков бир неча янги футболчиларни ҳам кўрикдан ўтказишни мўлжаллаган. Шунингдек бу босқич мобайнида иккита назорат учрашуви ҳам ташкил этилади. Булар “Шердор” (27 январь), «Шўртан» (1 февраль) жамоаларига қарши бўлиб ўтади.
Манба:pfl.uz