Бугун футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лигаси иштирокчиси “Шўртан” Профессионал футбол клубида селекционер мураббий вазифсида ишлаб келаётган Карим ака Рустамовнинг таваллуд куни. Шу муносабат билан клуб раҳбарияти, ходимлар, мураббийлар ва футболчилар, шунингдек мухлислар номидан 57 ёшни қарши олаётган Карим акани самимий табриклаймиз.
К.Рустамов бутун ҳаёти ва фаолиятини ўзининг қадрдон “Оқ бўрилар” жамоаси билан чамбарчас боғлаган. Дастлаб, “Шўртан” ПФКда ўйнаган бўлса, кейинчалик клуб тизимида ишини давом эттирди ва мана шу кунга қадар, ўз севган соҳасида ҳормай-толмай фидойилик билан меҳнат қилиб, жамоанинг ривожланиши, ютуқлари ва муваффақиятларини қўлга киритишда салмоқли ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Ҳурматли Карим ака Рустамов, туғилган кунингиз қутлуғ бўлсин. Ҳамиша соғ-саломат бўлинг. Чарчаманг!!!