НАЗАРОВ “ШЎРТАН”НИ ТАРК ЭТДИ

Ўтган мавсум ПРО-Лиганинг 14-тур учрашувидан эътиборан “Шўртан” жамоаси бош мураббийлигига тайинланган Ёрқин Назаров бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан “Оқ бўрилар” билан расман хайрлашди. У билан бирга жамоада ёрдамчи мураббий сифатида иш олиб борган Мурод Отажонов ҳам Ғузорни тарк этади.

“Шўртан” ПФК раҳбарияти ўз ўрнида ҳар икки мутахассисга жамоада олиб борган фаолияти учун миннатдорчилик билдирган ҳолда уларнинг келгусидаги ишларига омад тилайди.

 «Шўртан»ПФК матбуот хизмати

Leave a Reply