“Бухоро” 15 январга қадар ўз қароргоҳида машғулотлар олиб боради

“Бухоро” клуби 3 январь санасидан янги мавсумга ҳозирликларни бошлаган эди.

Жамоа ўз қароргоҳида машғулотларни давом эттирмоқда. Бахтиёр Ашурматов бошчилигида олиб борилаётган тайёргарлик жараёни 15 январга қадар давом этиши кўзда тутилган. Сўнгра бухороликларнинг йиғини Тошкентга кўчади. Жамоа режага кўра, 18-31 январь оралиғида пойтахтда шуғулланади.

Тошкент йиғини доирасида “Бухоро” 4 та ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирган. Унга кўра, “Сурхон”, “Андижон”, “Бунёдкор” ва “Сўғдиёна” жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ташкил этилади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply