АГМК бир қатор футболчилар билан келишувга эришди

Келаётган мавсумда ўз тарихида илк марта халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи Олмалиқнинг АГМК жамоаси айни пайтда ўз сафини кучайтириш борасида қаттиқ иш олиб бормоқда.

Клуб матбуот хизматининг маълумот беришича, жамоа яна бир қатор футболчилар билан келишувга эришди. Жумладан, маҳоратли дарвозабон Акбар Тўраев, Суҳроб Султонов ҳамда ҳимоячи Мирғиёс Сулаймонов АГМК сафида келаётган мавсумда ўйнайдиган бўлишди.

Қайд этиш жоиз, АГМК клуби ушбу футболчиларнинг тиббий кўрик натижаларини тақдим этгач, шунингдек, лицензиялаш талабларини бажаргач яқин 1 ой ичида мазкур ўйинчилар билан шартномаларини ПФЛ рўйхатидан ўтказиши мумкин бўлади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply