Мухлислар билан ишлаш бўлими ходимлари Қаршига ташриф буюришди

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси мухлислар билан ишлаш бўлими ходимлари Қаршига ташриф буюриб, «Насаф» клуби мухлислари ва клуб вакиллари билан учрашди.

Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида «Ал Файсалий» клубига қарши учрашувдан олдин клуб мухлислар фаоллари билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда ЎзПФЛ ходимлари клуб мухлислар фаоллари билан бир қанча масалалар бўйича суҳбат қуришди ва уларга баъзи бир янги лойиҳалар борасида маълумот беришди.

Таъкидлаш лозим, ЎзПФЛнинг мухлислар билан ишлаш бўйича ходимлари бунгача водий клубларига ташриф буюришган ва водий клублари фаоллари билан учрашишган эди.

Манба: pfl.uz

Leave a Reply