Бугун “Шўртан” клубининг ярим ҳимоячиси Ислом Бойсариевнинг таваллуд айёми куни. Ёш, умидли, келажаги порлоқ футболчимиз бугун 19 ёшни қарши олди.
2018 йилги мавсумдан бошлаб жамоамизнинг асосий таркибида фаолият юритаётган футболчимиз, ўзининг мазмунли ўйинлари билан мухлисларнинг энг ардоқли ўйинчисига айланди.
Фурсатдан фойдаланиб, Ислом Бойсариевни бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари, барча ходимлари ҳамда кўп минг сонли мухлислари номидан қизғин табриклаймиз!
Исломга аввало мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Доимо футбол ишқибозларининг энг севимли ўйинчиларидан бири бўлиб юришига тилакдошмиз.
Туғилган кун муборак бўлсин Исломжон!
“Шўртан” ПФК матбуот хизмати