Аёллар футболи бўйича бу йил 17-марта Ўзбекистон Кубоги баҳслари ўтказилди.
Бугун кубок беллашувларининг ҳал қилувчи ўйини бўлиб ўтди. Унда Қаршининг “Севинч” жамоаси футболчи қизлари “Сўғдиёна-W”ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, ўз тарихида 10-марта мамлакат кубогини қўлга киритди.
“Севинч” клуби ўз тарихида 10 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби (2005, 2006, 2007, 2008, 2010, 2011, 2012, 2013, 2016 ва 2018 йиллар) бўлди.
ХVII Ўзбекистон Кубоги. Финал
Олмалиқ. ОКМК стадиони. 158 томошабин.
“СЕВИНЧ” – “СЎҒДИЁНА W” 3:0
Голлар: Шахноза Қурбонова (37), Нилуфар Қудратова (43, 58)
Ҳакамлар: Эдита Миробидова, Хайринисо Эркинова, Александра Кончикова, Анна Сидорова.
Назоратчи: Валентин Шашков.
Комиссар: Алишер Файзиев.
“Севинч”: Лайло Тилавова, Феруза Бобохўжаева (Шодия Тошева, 63), Олия Ахмедова, Мафтуна Шойимова, Гулзода Амирова, Шахноза Қурбонова, Танзиля Зарбиева, Мафтуна Панжиева, Лайло Шодиева, Малика Бурхонова, Нилуфар Қудратова.
“Сўғдиёна W”: Моҳинур Ҳусенова, Лидия Цема, Насиба Ҳожиева, Азиза Норова, Махфуза Туропова (Зебинисо Халимова, 78), Ситора Тақабоева (Динара Пайзиқулова, 85), Азиза Норбоева (Дилафруз Тошпўлатова, 89), Екатерина Сальникова, Нафиса Набиқулова, Шахло Қодирова, Албина Бобоқулова (Махлиё Назарқулова, 80).
Огоҳлантиришлар: Махфуза Туропова (69), Азиза Норова (80).
Аёллар ўртасида Ўзбекистон Кубоги соҳиблари:
2002 йил – “Андижанка” (Андижон)
2003 йил – “Андижанка” (Андижон)
2004 йил – “Андижанка” (Андижон)
2005 йил – “Севинч” (Қарши)
2006 йил – “Севинч” (Қарши)
2007 йил – “Севинч” (Қарши)
2008 йил – “Севинч” (Қарши)
2009 йил – “Андижанка” (Андижон)
2010 йил – “Севинч” (Қарши)
2011 йил – “Севинч” (Қарши)
2012 йил – “Севинч” (Қарши)
2013 йил – “Севинч” (Қарши)
2014 йил – “Металлург W” (Бекобод)
2015 йил – “Металлург W” (Бекобод)
2016 йил – “Севинч” (Қарши)
2017 йил – “Металлург W” (Бекобод)
2018 йил – “Севинч” (Қарши)
Манба:pfl.uz