Ўзбекистон аввалги Осиё Кубокларини қандай бошлаган?

Биз ўқувчиларимизга терма жамоамиз аввалги Осиё Кубокларини 1-турини қандай натижа қайд этгани ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.
1996 йил
Хитой – Ўзбекистон 0:2
Голлар:
 Игорь Шквирин 78, Максим Шацких 90
1996 йил БААда бўлиб ўтган Осиё Кубогида дебют қилган жамоамиз илк учрашувни Хитойга қарши ўтказиб ғалаба қозонган. Ўшанда Шквирин ва Шацких томонидан урилган голлар Ўзбекистонга ғалаба келтирган эди. Якунда термамиз гуруҳдан чиқа олмаган.
2000 йил
Қатар – Ўзбекистон 1:1
Голлар: 
Ғулом 61 – Миржалол Қосимов 73

Ливанда ўтган Осиё Кубогини Қатарга қарши баҳс билан бошлашган. Қатарликлар ҳисобни очишган, Миржалол Қосимовнинг голи жамоамизга дуранг келтирган. Якунда термамиз гуруҳдан чиқа олмаган.

2004 йил
Ироқ – Ўзбекистон 0:1
Гол:
 Миржалол Қосимов

Орадан тўрт йил ўтиб жамоамиз Хитойдаги қитъа чемпионатида қатнашишган. Ўшанда 1-турни Ироққа қарши ўтказиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. Қизиғи бу сафар ҳам Миржалол Қосимов гол урган эди. Якунда термамиз чорак финалга қадар етиб борган.

2007 йил
Эрон – Ўзбекистон 2:1
Голлар:
 Ҳуссайни 55, Козимиян 78 – Ризойи 16 автогол

2007 йил Осиё Кубогига тўртта давлат мезбонлик қилган. Эрон билан баҳсда вакилларимиз 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишган. Шу тариқа Ўзбекистон биринчи бор Осиё Кубогини мағлубият билан бошлашган. Якунда термамиз чорак финалга қадар етиб борган.
2011 йил
Қатар – Ўзбекистон 0:2
Голлар: 
Одил Аҳмедов 59, Сервер Жепаров 77

Қатарда ўтган мусобақанинг очилиш ўйинида Ўзбекистон мезбонлар билан ўйнаган. Одил Аҳмедовнинг ажойиб голини кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Якунда термамиз мусобақада тўртинчи ўринни қўлга киритган.

2015 йил
Ўзбекистон – КХДР 1:0
Гол: 
Игорь Сергеев 62
Австралия мезбонлик қилган мусобақани ҳам вакилларимиз ғалаба билан бошлашган. КХДР билан баҳсда Игорь Сергеев боши билан гол урган эди – 1:0. Якунда термамиз мусобақада чорак финалга қадар етиб борган эди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон олдинги 6та Осиё Кубогининг 1-турида шундай натижалар қайд этган: 4та ғалаба, 1та дуранг ва 1та мағлубият.  Эртага Ўзбекистон терма жамоасига омад тилаб қоламиз!
Нарзулла Сайдуллаев

Leave a Reply