Ортда қолган мавсумни бироз муваффақиятсиз ўтказган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 22 декабрь куни Қиргулидаги ўз қароргоҳида йиғин бошлаган эди.
Жамоа айни пайтда кунига бир маҳалдан жисмоний тикланиш бўйича машғулотлар олиб бормоқда. Мазкур йиғин 28 декабрга қадар давом этади. Сўнгра футболчиларга Янги йил байрами муносабати билан дам берилади.
Январда ойида эса фарғоналиклар 4 январь санасидан яна ўз қароргоҳида тўпланишади.Жамоа ой сўнггида Фарғона вилояти ҳокими кубогида қатнашишни режалаштирган.
Манба:pfl.uz