Миллий олимпия қўмитаси президенти, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Бухоро вилоятига ташриф буюриб, нуфузли мусобақаларда совриндор бўлган спортчиларни тақдирлаш маросимида иштирок этди.
МОҚ раҳбари ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов куннинг иккинчи ярмида «Бухоро» футбол клуби базасига борди.
Базага ташриф давомида Умид Аҳмаджоновга МОҚ вице-президенти Комил Рўзиев, ЎФА вице-президенти Шоикром Исроилов, ПФЛ бош директори Омон Ғофуров, «Бухоро» жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳамроҳлик қилди. Бош мураббий МОҚ раҳбарини клуб базаси билан таништирди, жамоанинг янги мавсумга кўраётган тайёргарлиги ҳақида гапириб берди.
Суҳбат давомида Умид Аҳмаджонов таркибда ёшларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, бу борада Олимпия терма жамоаси мураббийи билан яқиндан ҳамкорлик қилиш лозимлиги ҳақидаги фикрларини билдирди.
Ташриф давомида ёш футболчиларга эсдалик учун тўплар совға қилинди.
Манба:pfl.uz