PEPSI Суперлига, 31-тур: Превью

Ҳабарингиз бор, бугун PEPSI Суперлигаси 31-тури 23 ноябрда “Қизилқум” – “Нефтчи” ўйини билан старт олади. “Қизилқум” 30 очко тўплаб, қуйи 6-таликда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. “Нефтчи” эса 17 очко тўплаб, оҳирги икки турда 6 очко тўплаган тақдирда ҳам, кейинги мавсумни Про лигада ўтказиши ойдинлашди: ўзаро ўйинлар бўйича ҳозир 10 ва 11-ўринларни эгаллаб турган АГМК ва “Насаф” жамоаларига “Нефтчи” имкониятни бой берган.

“Бунёдкор” – “Металлург” учрашуви 24 ноябрь 14:00 да бўлиб ўтади.

“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна”, “Насаф” – АГМК ва “Бухоро” – “Навбаҳор” учрашувлари 25 ноябрь куни бир вақтда, яъни 15:00 да бошланади. “Қўқон-1912”, АГМК ва “Сўғдиёна” PEPSI Суперлига 9-ўринини эгаллаш учун ҳар уччала жамоанинг ҳам имконияти бор. 10 ва 11-ўринларни эгаллаган жамоалар Про лиганинг “Истиқлол” – “Нурафшон” ва“Машъал” – “Шердор” жуфтликлари ғолиблари билан Суперлигада қолиш учун куч синашишади.

Турнинг марказий ўйини “Локомотив” – “Пахтакор” 26 ноябрь куни бўлиб ўтади. Ушбу ўйинда PEPSI Суперлига-2018 чемпиони аниқланиши мумкин. Агар “Локомотив” “Пахтакор” устидан ғалаба қозонса ёки дурранг қайд этса, чемпионат тугашига бир тур қолганда “Локомотив” жамоаси чемпионликни қўлга киритади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply