PEPSI Суперлига 31–тури биринчи ўйини бўлиб ўтди.
“Қизилқум” ўз майдонида “Нефтчи” жамоасини қабул қилди.
Тенгкурашлар остида ўтган учрашувда дурранг қайд этилди. Ўйиннинг оҳирги дақиқаларида “Қизилқум” ўйинчиси Артур Геворкян белгиланган пенальтидан унумли фойдалана олмади.
PEPSI Суперлиганинг ушбу учрашуви “Қизилқум” майдони учун мавсумнинг оҳирги ўйини бўлгани сабабли, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси садолари остида Навоийда футбол бўйича мамлакат чемпионатининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
PEPSI СУПЕРЛИГA, 31-тур
“Қизилқум” – “Нефтчи”– 1:1
Навоий. Ёшлар спорт мажмуаси. 4587 томошабин
Ҳакамлар: Аксар Нажафалиев, Артём Калинин, Шавкат Файзиев, Равшан Абдувоҳидов.
Назоратчи: Артём Арутюнов.
Комиссар: Родион Кондратьев.
Голлар:Алишер Саноев (70) – Андрей Сидоров (68).
Амалга оширилмаган пенальти: Артур Геворкян (90+3)
“Қизилқум”: Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элдор Бойматов, Неманья Йованович (Дониёр Усмонов, 53), Иван Нагаев (Алишер Саноев, 38), Салим Мустафоев(Ҳумоюн Абдуалимов, 85).
“Нефтчи”: Абдумавлон Абдужалилов, Шукурали Пўлатов, Жалил Кимсанов, Аброр Исмоилов (Абдужамол Исроилов, 65),ДилёрЭрматов, Андрей Сидоров (Анвар Бердиев, 77), Ҳусниддин Ғофуров, Ислом Тошпўлатов, ДостонАбдураҳмонов, Шодиёр Ҳожиматов, Шерзод Ҳакимов.
Огоҳлантиришлар: Файзулла Қамбаров (16), Шерали Жўраев (42) –Аброр Исмоилов (61), Шукурали Пўлатов (90+4).
Манба:pfl.uz