Профессионал футбол лигаси келгуси мавсум учун ҳаракатни расман бошлади. Бир неча кун аввал “ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент” ишлаб чиқилганди.Энди эса ушбу регламент ЎФА Ижроқўми бюроси томонидан тасдиқланди.
Мазкур регламентдаги эътиборга молик жиҳатлар ҳақида босқичма-босқич маълумот берибборилиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Дастлаб, клубларни лицензиялаш регламенти Спорт мезонлари, аниқроғи клубларга шартли қилиб белгиланган баъзи тамойиллар ҳақида маълумот берилади.
Қуйида, клубларни лицензиялаш регламентининг асосий жараёнларидан бири – Спорт мезонлари ҳақида ахборот олиш мумкин.
СПОРТ МЕЗОНЛАРИ. Суперлига клублари учун
№ | Даража | Тушунтириш | |
S.01 |
A |
Аёллар футболи ва футзал жамоаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида
— Лицензия талабгори ЎФА ва ПФЛ тасарруфидаги мусобақаларда иштирок этадиган ўзининг футзал жамоасига эга бўлиши ва мазкур жамоанинг йиллик иш режасини ишлаб чиқиши керак;
— Вилоятнинг бош жамоаси сифатида мусобақаларда иштирок этаётган лицензия талабгори (пойтахт клубларининг ҳар бири учун мажбурий) аёллар футбол жамоасига эга бўлиши ва унинг аёллар чемпионатидаги иштирокини таъминлаши керак (вилоятнинг бош жамоаси ким эканини вилоят ҳокимияти аниқлаб беради).
|
|
S.01 |
B |
— Лицензия талабгори (агар у вилоятнинг бош жамоаси бўлмаса) аёллар футбол жамоасига эга бўлиши керак;
Санкция: Агар мазкур мажбурият лицензия талабгори томонидан бажарилмаса, талабгор вилоятнинг бош жамоаси билан келишган ҳолда аёллар жамоасининг йиллик харажатларини тенг миқдорда кўтаради. Ва бу бўйича тегишли шартнома ва маблағнинг ўтказилганлиги бўйича тўлов квитанцияларини топширади.
|
|
S.01 |
C |
— Ҳар бир профессионал футбол клуби ўзининг аёллар футбол жамоасига эга бўлиши керак.
|
|
№ | Даража | Тушунтириш | |
S.02 |
A |
Ёшлар ва ўсмирлар футболини ривожлантиришни ташкил этиш тизими
— Лицензия талабгори U21 жамоасига эга бўлиши керак (ҳозирги Ёшлар лигасининг ўрнида). — Лицензия талабгори ўзининг футбол академиясида энг камида 7 та ёш тоифасидаги ўсмирлар ва ёшлар жамоаларига эга бўлиши керак (U11, U12, U13, U14, U15, U16, U17-18). Мазкур талабни лицензиялаш якунига қадар тақдим эта олмайдиган клубларга ПФЛ томонидан қўшимча талаблар ва ЎФА томонидан қўшимча таклифлар киритилади.
— Юқорида кўрсатилган жамоаларнинг ҳар бирида минимум 18 (энг кўпида 22 та) нафардан футболчи рўйхатдан ўтган бўлиши керак. — Ушбу жамоаларнинг ҳар бири ЎФА ва ПФЛ тасарруфидаги мусобақаларда ёки худудий турнирларда иштирок этиши керак. — Академиянинг энг катта ёш жамоаси (U17-18) ПФЛнинг U18 жамоалари ўртасидаги чемпионатида тўп суриши шарт.
|
|
S.02 |
B |
— Лицензия талабгори энг камида 2 та ёш тоифасидаги болалар жамоаларига (футбол мактабига) эга бўлиши керак (U9, U10).
Санкция: Клуб қошида футбол мактаби учун 1 та 40х20 мини-футбол майдончаси қуриш керак. |
|
S.02 |
C |
— Лицензия талабгори энг камида 7 та ёш тоифасидаги болалар жамоаларига (футбол мактабига) эга бўлиши керак (U4, U5, U6, U7, U8, U9, U10).
|
|
№ | Даража | Тушунтириш | |
S.03 |
A |
Ёшлар, ўсмирлар ва болалар футболини ривожлантириш дастури
— Лицензия талабгори ёзма кўринишда ёшлар футболини ривожлантиришга мўлжалланган дастур ишлаб чиқиши ва бу дастур лицензия берувчи томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Ушбу дастур энг камида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
а) Ёшлар футболини ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари; б) Ўйин фалсафасини ривожлантиришга қаратилган дастур ишлаб чиқиш (техника, тактика, жисмоний юкламалар, назарий билимлар, футбол қоидаларини ўргатувчи дастурлар, футболга йўналтирилмаган, аммо футболчилар учун фойдали бўлган қўшимча таълим дастурлари, дастурнинг қандай ишлаётганини аниқлаб берувчи мониторинг ва баҳолаш тизими). в) Ёш футболчиларга тиббий хизмат кўрсатиш шароитини яратиш; г) Тегишли малакага эга бўлган ходимлар (техник, тиббий, маъмурий ва ҳоказо); д) Машғулотлар, футбол учрашувлари ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун зарурий инфратузилма. е) Мазкур жамоаларнинг ҳар бири учун футболчиларнинг ёшидан келиб чиқиб, алоҳида индивидуал дастурлар тузилган бўлиши керак. ж) Мавсум давомида иштирок этадиган мусобақалар учун тақвим режаси.
— Лицензия талабгори келажакда ёшлар футболини ривожлантириш дастури асосида клубдаги ёш футболчиларнинг мажбурий таълим олишларига кўмаклашиши ва қўшимча таълим фанларини ўқитиш тизимини йўлга қўйиши керак. Ҳар бир ёш футболчи Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилига мувофиқ умумтаълим мактабларида ва бошқа таълим муассаларида таълим олиши керак, клуб бунга шароит яратиб беришга масъул.
|
|
S.03 |
B |
— Ёшлар, ўсмирлар ва болалар футболига жавобгар бўлган мутахассислар, мураббийлар энг камида йилда бир марта ЎФА ҳамда ПФЛ билан ҳамкорликда футболи тараққий этган мамлакатлар клубларининг академиялари фаолиятини ўрганиш учун юборилиши керак (семинарда иштирок этган мутахассис академия тарбияланувчилари билан учрашув ўтказиши ва ўзи борган хорижий футбол академиясининг қай жиҳатларини ўз академиясига сингдиргани борасида лицензия берувчига ёзма ҳисобот тақдим этиши керак).
Санкция: Минтақада ПФЛ талаби бўйича айтилган ёш тоифасидаги болалар ўртасида футбол мусобақаси ташкил этиш.
|
|
S.03 |
C |
— Лицензия талабгори томонидан ташкил этилган футбол академиясида хорижий тажрибали футбол мутахассисларининг фаолият олиб бориши мақсадга мувофиқдир. |
Манба:pfl.uz