Янги мавсумга қуръа ташлаш маросими 3 февраль куни бўлиб ўтади

3 февраль куни Тошкентдаги “Интерконтиненталь” меҳмонхонасида янги мавсум Суперлига баҳслари учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Ушбу маросим соат 15:00да бошланади.

Таъкидлаш жоиз, янги мавсумда Суперлигада 12та клуб иштирок этади.

Ушбу маросимда барча турдаги ОАВ вакиллари иштирок этиши мумкин.

Манба: pfl.uz

Leave a Reply