-“Сурхон” билан қийин ўйин бўлишини билардик. Бугун жамоамиз билан ажойиб ўйин кўрсатдик. Бизда футбол майдонининг ҳар бир чизиғида яхши ўйновчи кучли футболчилар бор. Термизликлар ҳам бугун фақат майдонга ғалаба учун тушишларини билардик. Чунки “Сурхон” жамоаси олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганди. Бугунги голимни эса дард билан курашиб ётган Сирож Сайфиевга бағишлайман. Бизни мана шундай вазиятда стадионга келиб қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат айтамиз.
Манба: “Шўртан” ПФК матбуот хизмати