Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейига жўнаб кетди

Аввал хабар берилганидек, шу йилнинг 1-11 февраль кунлари Хитой Тайпейида футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида футзал терма жамоамизни нуфузли мусобақага кузатиш маросими бўлиб ўтди ва унда Миллий Олимпия Қўмитаси Президенти, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов футзаличларимизга Осиё чемпионатида зафар ёр бўлишини тилади.

Футзалчиларимиз бугун Ислом Каримов номидаги “Тошкент Халқаро Аэропорти”дан  Хитой Тайпейига учиб кетишди.

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг “В” гуруҳида Жанубий Корея, Япония, Тожикистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Гуруҳдаги ўйинлар тақвими билан танишинг:

1 февраль соат 13:30* Ўзбекистон – Жанубий Корея

3 февраль соат 13:30  Тожикистон – Ўзбекистон

5 февраль соат 13:30  Ўзбекистон  – Япония

*Учрашувлар бошланиш вақти Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Манба: www.the-uff.com

Leave a Reply