Кечаги тадбирларда Ла Лиганинг Осиё мамлакатларидаги вакили ҳисобланган Хаис Рахмани ҳам иштирок этди ва яқин келажакда Ла Лига билан ҳамкорлик доирасида Ўзбекистонда футбол академиясини ташкил этилиши мумкинлигини айтди.
“Ла Лига Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ва Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси билан ҳамкорлик доирасида келажакда Ўзбекистонда футбол академияси ташкил қилинишини режа қилмоқда. Айтиш мумкинки, ҳозирда бу борада музокаралар давом этмоқда”, – дейди Раҳмани.
“Иккала мамлакат футбол раҳбарияти бир қанча лойиҳалар устида ишламоқда. Бу борада ҳозир музокаралар давом этмоқда. Ўйлайманки, ушбу ҳамкорлигимиз самарали давом этади. Футбол ҳозирда барчани бирлаштирмоқда. Биз ҳам бундай ҳамкорлик доирасида футбол академиялари, турли семинарлар, футболчи ва мураббийларнинг малакасини ошириш дастурлари ва лойиҳалари устида ишламоқдамиз”, – деди Ла Лига вакили.
Манба:pfl.uz