Бу йилги аёллар ўртасидаги XXIV Ўзбекистон чемпионати ҳам ниҳоялаб бормоқда. Жорий чемпионатнинг икки тур учрашуви қолди.
Навбатдаги 27-турда Ғузорнинг «Шўртан-Леди» жамоаси Бекободда “Металлург W” билан баҳслашса, марказий учрашуви саналган “Бунёдкор W” – “Севинч” учрашуви бу йилги чемпионни аниқлаб бериши мумкин. Учрашув нафақат турнинг марказий учрашуви балки бу йилги чемпионатнинг ҳам марказий учрашуви саналади. Турнир жадвалига эътибор қаратсак, бу икки жамоа ҳозиргача 24 тадан учрашув ўтказиб, бир очко фарқи билан турнир жадвалида кетма-кет боришмоқда. Охирги 28-турда “Бунёдкор W” ўз майдонида “Шўртан Lady” билан баҳслашса, “Севинч” Бекободда “Металлург W” жамоасини қабул қилади.
Хуллас, футбол бўйича аёллар чемпионати энг қизғин паллага етиб келди. Бу икки турда чемпион ҳам, кумуш ва бронза медаллари эгалари ҳам аниқ бўлади.
Мана шундай кўрсаткичлар билан жамоалар ҳал қилувчи баҳсга етиб келишди.
“Металлург W” – «Шўртан-Леди» учрауви эртага, 9 ноябр жума куни бўлиб ўтади. Учрашув соат 14:30да бошланади.
Барча футбол ишқибозларини ушбу қизиқарли учрашувга таклиф этиб қоламиз.
«Шўртан» ПФК матбуот бўлими.