Про-лига 33-тури доирасидаги “Динамо” – “Истиқлол” учрашуви Спорт ТВда жонли кўрсатилади

3-4 ноябрь кунлари Про-лигада 33-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Про-лига баҳслари ҳам секин-аста ўзининг ҳал қилувчи палласига кириб бормоқда. Келаси йили PEPSI Суперлигага йўлланма олиш имконини берадиган ўринлар учун кураш жуда жиддий тарзда кечмоқда.

Шу сабабдан Профессионал футбол лигаси Спорт телеканали билан келишган ҳолда Про-лиганинг муҳим учрашувларини ТВ орқали жонли эфирда намойиш этиб бориш борасида иш олиб бормоқда.

Жумладан, эртага Про-лига “А” гуруҳи доирасидан ўрин олган “Динамо” – “Истиқлол” учрашуви Спорт телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда олиб кўрсатилади. Ўйин соат 15:00да старт олади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply