Бугун, яъни 26 январ куни “Шўртан” жамоасида узоқ йиллардан бери фаолият юритиб келаётган, айни вақтда эса клуб матбуот ҳизмати бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган, клубнинг содиқ ходимларидан бири Толибжон ака Қосимовнинг таваллуд топган куни.
Шу муносабат билан “Шўртан” ПФК раҳбарияти, мураббийлар гуруҳи, футболчилари, ходимлари ва “оқ бўрилар” жамоасининг кўп минг сонли мухлислари номидан Толибжон Шавкатовични 47 ёшни қарши олгани билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик, ишларига омад, оилавий бахт ва хотиржамлик тилаб қоламиз.
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!