Ўзбекистон кубоги-2018 финал баҳси 28 октябрь куни соат 15:00да бошланади

Анчагина қизиқарли ва шиддатли курашларга бой тарзда ўтган Ўзбекистон кубоги-2018 ярим финал баҳсларидан сўнг АГМК ҳамда “Пахтакор”жамоалари финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Мамлакат кубогининг ҳал қилувчи ўйини 28 октябрь куни Фарғона шаҳридаги муҳташам – “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади. Финал учрашуви соат 15:00да старт олади.

Мазкур ўйинни юқори савияда ташкил этишга катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ўйин олдидан стадионга ташриф буюрадиган мухлислар учун катта концерт дастури ташкил этилади.

Таъкидлаш жоиз, АГМК жамоаси ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалида майдонга тушса, “Пахтакор” ўн тўртинчи бора финал ўйинида қатнашади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply