Сентябрь ойининг энг яхши дарвозабони – Элдор Суюнов

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ойнинг энг яхшиларини аниқлаш учун ўтказиб келаётган сўровномасини давом эттиради.

Мазкур сўровномада PEPSI Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайти (www.PFL.uz)да ташкил этилган сўровнома орқали қабул қилинди.

Ортда қолган сентябрь ойида PEPSI Суперлигада 23-24-тур учрашувлари, шунингдек, Ўзбекистон кубоги-2018 чорак финал ҳамда ярим финал ўйинлари ўтказилди. Мазкур учрашувлар давомида бир қатор дарвозабонлар ишончли ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишларига сазовор бўлишди.

Ўтказилган сўровнома якунларига кўра, энг кўп овоз йиғган Элдор Суюнов сентябрь ойининг энг яхши дарвозабони деб топилди. “Кучли учлик”дан Роман Абдулов ҳамда Жавоҳир Илёсов ўрин олишди.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply