«Шўртан» жамоасининг иқтидорли футболчиси Сирожиддин Раҳматуллаев кеча бўйдоқлар сафини тарк этди. Сирожиддин ва Умидахонлар 2018 йилнинг 17 октябр куни ўзларининг висол оқшомини нишонлади.
Шу муносабат билан, аҳил жамоамизнинг раҳбарияти, футболчилари, мураббийлар штаби ва барча ишчи ходимлари, шунингдек жамоамизнинг кўп минг сонли ашаддий мухлислари номидан ёш оилани самимий табриклаймиз.
Ниятимиз ёш Рахматуллаевлар оиласини жамиятимизнинг энг аҳил, энг бахтли ва серфарзанд оиласи бўлсин! Ёшлар бахтли ва узоқ ҳаёт кечирсин, барча орзу-истаклари рўёбга чиқсин деб, қоламиз!
Сирожиддин ва Умидахон! Сизларга бахт ёр бўлсин!
“Шўртан” ПФК жамоаси