Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ойнинг энг яхшиларини аниқлаш учун ўтказиб келаётган сўровномасини давом эттиради.
Мазкур сўровномада PEPSI Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этади. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайти (www.PFL.uz)да бўладиган сўровнома орқали қабул қилинади.
Ортда қолган сентябрь ойида PEPSI Суперлигада 23-24-тур учрашувлари, шунингдек, Ўзбекистон кубоги-2018 чорак финал ҳамда ярим финал ўйинлари ўтказилди. Мазкур учрашувлар давомида бир қатор дарвозабонлар ишончли ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишларига сазовор бўлишди.
Сентябрь ойининг энг яхши дарвозабони бўлиш учун номзодлар:
Номзод | Клуб | Эришди | № |
Жавоҳир Илёсов | Металлург | 2 ўйин, 1 қуруқ ўйин, 3 сейв | |
Элдор Суюнов | Пахтакор | 4 ўйин, 1 қуруқ ўйин, 3 сейв | |
Мурод Зухуров | Бунёдкор | 2 ўйин, 1 қуруқ ўйин, 2 сейв | |
Роман Абдулов | АГМК | 4 ўйин, 1 қуруқ ўйин, 3 сейв |
Манба:pfl.uz