Аёллар жамоалари ўртасида ўтказилаётган футбол бўйича Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичига қуръа ташланди.
Бугун ПФЛ биносида мамлакат кубоги чорак финалига йўл олган жамоалар бош мураббийлари иштирокида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, чорак финал иштирокчилари ўз жуфтликларини аниқлаб олишди.
Ўзбекистон кубоги 1/4 финал
Дастлабки учрашувлар
14 октябрь
“Металлург W” – АГМК-W
“Нефтчи W” – “Севинч”
“Андижанка” – “Пахтакор W”
“Динамо W” – “Сўғдиёна W”
Жавоб баҳслари 31 октябрь куни бўлиб ўтади. Ярим финал ўйинлари эса 21-24 ноябрга белгиланган. Финал учрашуви 27 ноябрь санасида ўтказилади. Финалга Олмалиқ шаҳри мезбонлик қилади.