Купер «Уэска» билан боғлиқ хабарни тасдиқламади

Марcа нашри томонидан тарқатилган хабарга ойдинлик киритиш мақсадида ЎФА билан боғландик.

Бизга Купер томонидан маълум қилишларича, аргентиналик мутахассис фаолиятини Ўзбекистон билан боғлаган ва миллий терма жамоамизни Осие Кубогига тайёрлашда давом этади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам Испаниянинг обрўли нашри тарқатган хабарда ҳам асос бор. Асос шундаки, «Уэска» клуби раҳбарияти жамоа рулида кўришни истаган мутахассислар рўйхатида айнан Купер ҳам бўлган. Лекин расмий таклиф бўлган тақдирда уни қабул қилиб, Испанияга йўл олиши энди бошқа масала.

Leave a Reply