Марадона Сафаров: «Шердор» “В” гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритмоқчи»

Про-лига 27-туридан ўрин олган “Ифтихор”-“Шердор” (0:5) учрашувидан сўнг меҳмонлар сафида “Энг яхши футболчи” деб топилган Марадона Сафаров “championat.asia” сайтига интервью берди.

Бугун  6 очколик учрашув бўлди. Бугун бизда ғалабага бўлган иштиёқ жуда кучли эди. Биринчи бўлим бошида рақиб дарвозасига киритган тезкор голимиз бугунги ғалабамизнинг асосий омили бўлди. Жамоамиз олдига қўйилган вазифа  Про-Лига “В” гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритиш, белгиланган регламентга кўра, ўтиш турнирларида муваффақиятли қатнашиб, Суперлигага чиқиш, жамоамиз футболчилари билан биргаликда мана шу орзуга асосланиб майдонга тушаяпмиз.

Ўз олдимга ҳам шундай мақсад қўйганман, қўлимдан келганича ҳаракат қиламан, интиламан, “Шердор” жамоасини ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидан, насиб этса Суперлигага чиқамиз. Албатта, ҳар бир футболчида бўлгани каби куни келиб миллий терма жамоамиз либосида майдонга тушишни ният қилганман.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Leave a Reply