Испаниянинг биринчи рақамли нашрларидан бири «Марка» томонидан тарқатилган хабарларга кўра, «Уэска» жамоаси бош мураббийи Лео Франко ўрнини тез кунда Эктор Купер эгаллайди.
Яқиндагина Ўзбекистон МТЖ билан узоқ муддатли шартнома имзолаган аргентиналик мутахассис 20та жамоа орасида 19-ўринда бораётган клубда қутқарувчи вазифасини ўташи керак. Испан манбаси Куперни «Валенсия»да фаолият олиб боргани ва Миср билан ЖЧда иштирок этганини тилга олган.