Биз олган маълумотларга кўра, ЎФА рахбарияти Токио-2020 Олимпиадаси саралаш босқичи аввалидан хорижлик мураббий излашни бошлади.
Бундан аввал ЎФА Олимпия термасига Миржалол Қосимовни бош мураббий сифатида эълон қилган эди. Маълумотларимизга кўра, мутахассис ва ташкилот ўртасида шартнома имзоланмаган экан.
Бизга маълум бўлишича, ассоциация вакиллари хориждан, аниқроғи, Испаниядан мутахассис қидириш борасида кўрсатма олганлар.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг март ойида Олимпиада йулланмасини берадиган Осиё чемпионати саралаш баҳсларига Тошкент мезбонлик қилади.