Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичига қуръа ташланди

Бугун Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичига қуръа ташланди. 

Унга кўра, ярим финалда “Қўқон-1912” – “Пахтакор” ҳамда “Бунёдкор” – АГМК жуфтликлари қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз.

 

Ўзбекистон кубоги

Ярим финал

27 сентябрь

“Қўқон-1912” – “Пахтакор”

28 сентябрь

“Бунёдкор” – АГМК

 

“Қўқон-1912” ва “Пахтакор” жамоалари PEPSI Суперлига 24-тур ўйинини 22 сентябрь куни ўтказишади. “Бунёдкор” ва АГМК эса 23 сентябрь куни тур ўйинларини ўтказади. Шу сабабдан “Қўқон-1912” – “Пахтакор” баҳси 27 сентябрь куни, “Бунёдкор” – АГМК 28 сентябрь куни бўлиб ўтади. Жамоалар шунда кубок баҳсига қадар 5 кун давомида тайёргарлик кўриш имкониятига эга бўлишади.

Ҳар иккала учрашув ҳам соат 18:30да старт олади ва Спорт телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Leave a Reply