ПФЛ “Металлург” клубининг келаси мавсум учун тайёргарлигини текширувдан ўтказади

PEPSI Суперлига ва Про Лига клублари 2019 йилги мавсумга тайёргарликни ҳозирданоқ бошлаши ҳақида хабар берган эдик.

Одатда футбол клубларига тегишли бўлган инфратузилмалар янги мавсум старти олдидан кўздан кечириб чиқилар эди. Баъзида стадионлар талабга жавоб бермаса ҳам, вақт тиғизлиги ҳисобидан наилож жамоаларга чемпионатда иштирок этиш учун рухсат берилган.

Профессионал футбол лигаси Суперлига ва Про Лига клубларини икки ой муқаддам ёзма равишда огоҳлантирган бўлиб, унга кўра сентябрь—октябрь ойларида барча жамоалар ПФЛ комиссияси текширувидан ўтади. Бунда академия, стадион, клуб қароргоҳи ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан хулосалар берилади. Олдиндаги ярим йил ичида мавжуд камчиликлар бартараф этилмаса, у қандай клуб бўлишидан қатъий назар жиддий чоралар кўрилади.

Ҳозир бирламчи мақсад чемпионлик ёки легионер футболчилар ҳисобига кучайиб олиш эмас, инфратузилмага эътибор қаратиш бўлиши керак.

Шу мақсадда бугун ПФЛ ишчи гуруҳи Бекободга йўл олди. Дастлабки текширувдан ўтадиган жамоа айнан “Металлург” клуби бўлади. Ишчи гуруҳ мазкур клубнинг келаси мавсум дастлабки режалари ва бунинг учун қилинаётган ишлар билан батафсил танишиб чиқади. Шунингдек, “Металлург” – “Локомотив” учрашувининг ўйин атрофидаги ташкилий масалалари қандай кечиши кузатилади.

 “Металлург”дан сўнг Суперлига ва Про Лиганинг қолган клублари ҳам шундай текширувдан ўтказилади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply