Тартиб-интизом Қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Про лига
“Динамо” – “Хоразм” учрашувининг 90+11 дақиқасида рақиб шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Хоразм” жамоаси футболчиси М. Қурбонов 2 та учрашувга дисквалификация қилинди.
“Сурхон” – “Динамо” учрашувининг 57 дақиқасида томошабинлар шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Динамо” жамоаси футболчиси С. Иззатов 2 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 500 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.
U-18 Биринчилиги
“Металлург” – “Бухоро” учрашувининг 61 дақиқасида “Бухоро” жамоаси мураббийи шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Металлург” жамоаси футболчиси А. Мамаризаев 3 та учрашувга дисквалификация қилинди.
“Бухоро” – “Навбаҳор” учрашувининг 66 дақиқасида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Бухоро” клуби футболчиси Х. Абдусатторов 2 та учрашувга дисквалификация қилинди.
Аёллар чемпионати
“Локомотив” – “Навбаҳор” учрашувининг 35 дақиқасида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Навбаҳор” клуби футболчиси М. Хурсанова 2 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 500 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.
“Севинч” – “Бухоро” учрашувининг 88 дақиқасида тартиб-қоида бўйича иш тутишни истамагани ҳамда ўйиннинг бир неча дақиқа тўхтаб қолишига онгли равишда таъсир ўтказгани учун майдондан четлатилган “Бухоро” жамоаси мураббийи О. Ражабов 5 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди. “Бухоро” клубига мураббий масаласини қайтадан кўриб чиқиш тавсия қилинди. Агар шундай ҳолат яна такрорланса, унга нисбатан янада жиддий чоралар кўрилиши белгиланди.
Манба:pfl.uz