Август ойининг энг чиройли голи муаллифи – Санъат Шихов

Биласиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ҳар ойнинг энг яхшиларини аниқлаб келмоқда.

Мазкур сўровномада PEPSIСуперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайтида ўтказилган сўровнома орқали қабул қилинди.

Ортда қолган август ойида 3 та тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўтказилган 20-21-22-турлар давомида бир қатор футболчилар рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол этиб, мухлис-у мутахассислар олқишларига сазовор бўлишди.

Ўтказилган сўровнома якунларига кўра, “Бухоро” жамоаси аъзоси Санъат Шихов энг кўп очко жамғаришга муваффақ бўлди. “Металлург” дарвозасини қойилмақом тарзда ишғол этган Шиховни 7 нафар мураббий ва сардор 1-ўринга лойиқ кўрди.  Қолаверса, мухлислар ичида ҳам энг кўп овозни Санъат Шихов олди. Шу тариқа, якунда мазкур футболчи 41 очко жамғарган ҳолда ойнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилди.

Голни томоша қилиш

Манба:pfl.uz

Leave a Reply