Мавлюда Шариповани табриклаймиз!

Бугун “Шўртан» ПФК  МЧЖнинг  «Шўртан-Леди» жамоасининг шифокори Мавлюда опа Шарипованинг  туғилган айёмини нишонламоқда. Мавлюда опа бугун 51 ёшни қарши олдилар.

Футболчиларимиз соғлиги,  уларнинг дам олиши ва туғри  овқатланишини назорат қиладиган  ҳамда уларга ғамҳурлик қилувчи  шифокоримизнинг  жамоамиз ютуқларига қўшаётган ҳиссаси улкан эканлигини, эътироф этиш керак.

«Шўртан-Леди» ғалаба қозонганда еру кўкка сиғмайдиган Мавлюда опа ҳам аслида қизларимизнинг ашаддий мухлиси ҳисобланади. Ўз ишининг устаси, меҳрибон шифокоримизга, футболчиларимиз   2018 йил 08-сентябрь куни «Бухоро-W» жамоаси устидан қўлга киритган ғалабаси билан  ажойиб  совға  тақдим қилишди.

Мавлюда опамизни туғилган куни билан «Шўртан» ПФК  раҳбарияти, «Шўртан-Леди» мураббийлари ва футболчилари номидан, қолаверса барча футбол ишқибозлари номидан самимий табриклаймиз.

Шифокоримизга аввало мустаҳкам соғлик, узоқ-умр ва бахт-саодат тилаймиз. Оилавий тотувлик, фарзандларининг  камолини ва бахтини кўриб юриш доимо насиб этишига тилак билдирамиз !

Барча орзу истакларингиз рўёбга чиқаверсин.

“Шўртан” ПФК  матбуот бўлими

Leave a Reply