“Шўртан” (Ғўзор)-«Норин” (Халқулобод) жамоалар ўртасидаги футбол бўйича Ўзбекистон XXVII миллий Чемпионати. ПРО-Лига 24-тур 2018 йил. Онлайн ўйин шархи

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари!  Ғузор марказий стадионидан онлайн репортажимизни бошлаймиз.

Бугун Ўзбекистон Миллий Чемпионатининг ПРО-Лигасида 24-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ғузорда “Шўртан” ҳамда “Норин” (Халқулобод) жамоалари ўзаро куч синашишади.
Эътиборингизга бугунги ўйинни бошқариб борадиган ҳакамлар гурухи, назоратчи ва комиссар ҳақида маълумот берамиз.
Про-лига. 24-тур. 04 сентябр (сешанба)
«Шўртан» – «Норин»    

Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Дилшод Жуманиёзов, Рустам Чориев. 

Назоратчи: Сардор Нажафалиев. 

Комиссар:Ойбек Юнусов

Бошланғич таркиб
«Шўртан»: 79. Мирзоҳид Маматхонов, 2. Нурали Падаров, 6. Холмурод Холмуродов, 7. Олим Каримов (С), 8. Сирожиддин Раҳматуллаев, 10. Маъруф Муродов, 15. Мўмин Мейлиев, 21. Ислом Бойсариев, 36. Фарҳод Намозов, 38. Аббос Ғуломов.

Бош мураббий:Ёрқин Назаров

Захира: 25. Алибек Туробов, 3. Муҳаммадали Алиқулов, 14. Жонибек Мирзақулов, 22. Оғабек Эркинов, 23. Юсуф Бўриев, 35. Алвеш Муродуллаев, 51. Фарҳод Ўткуров.

«Норин»: 35. Муҳриддин Аҳмедов, 4. Зуфар Акбаралиев, 5. Улуғбек Худойбердиев, 7. Аҳрор Умаржонов, 10. Баҳодир Муртазоев, 17. Файзулло Жуманқўзиев, 19. Комилжон Тожиддинов, 29. Бахтиёр Қосимов, 70. Сардор Қаҳҳоров, 77. Абдумалик Тошпўлатов, 99. Шаҳзод Маъмиржонов.

Захира: 95. Баракатилло Исроилов, 6. Ислом Исмоилов, 8. Жаъфар Исмоилов, 9. Улуғбек Худоёров, 16. Асилбек Турғунбоев, 30. Абдулазиз Абдуҳамидов, 33. Сардор Жумабоев.

Учрашув бошланишига озгина фурсат қолди. Мухлислар жамоаларни кутишяпти.

ЎзПФЛ гимни остида жамоалар майдонга чикишди. Футболчилар майдонда саф тортишди.Бир-бирларини қутлашяптилар.
Ғузорда Об-ҳаво ажойиб тарзда. Футбол ўйнаш учун жуда қулуй ҳолат.
Ҳакам ҳуштагини чалди. Ўйин бошланди.
2′ Дастлабки дақиқаларда жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишяпти.
4 Хисоб очилгани йўқ. Ташаббус мезбонларда улар томондан дастлабки дақиқаларда хавфли хужумлар уюштирилмоқда.

12′ Ўйин тенг курашлар остида ўтяпти. Мехмонлар майдонга анча мослашиб олишди. Бир оз ташаббус «Шўртан» тарафда.

17′ Жарима зарбасини 7.Олим Каримов тахминан 30 метр хавфли чиқди, лекин ноаниқ. Ҳисоб очилгани йўқ.

18′ 21.Ислом Бойсариев бирга-бир чиқиб, вазиятни қулдан чиқарди. Хисоб очилгани йўқ.

20′ Ташаббус мезбонларда лекин вазиятлардан самарали фойдалана олишмаяпти.

22′ Мехмонлардан биричи бурчак зарбаси 4.Зуфар Акбаралиев боши билан зарба берди. 79. Мирзоҳид Маматхонов ушлаб олди. Хисоб очилгани йўқ.

24′ Нурали Падаров қарши хужумга қўшилди, лекин ўриниши самарасиз. Ҳисоб очилгани йўқ.

25′ 10. Баҳодир Муртазоев  бирга-бир вазиятга чиқиб кетдт яна  79.Мирзохид Маматхонов қайтарди. Ҳисоб очилгани йўқ.

28′ Мехмонлар анча фаоллик кўрсатишяпти, лекин  4. Зуфар Акбаралиев  қойдага зид равишда ҳаракат қилди. рақибига нисбатан қуполлиги  учун огоҳлантирилди  .  Жарима зарбасини Фарход Номозов амалга оширди.

29′  Огохлантириш сариқ Нурали Падаров қўполиги учун. Жарима зарбасини чамаси 20 мерт»Норин» футболчиси 29.Бахтиёр Қосимов амалга оширди, лекин Олимжон Каримов қайтарди. Ҳисоб очилгани йўқ 

30′ Меҳмонлар 10.Боходир Муртазаев яқин масофадан боши билан зарба берди, лекин ноаниқ. Ҳисоб очилгани  йўқ.

33′ Ўйинда тўхталиш. Олимжон Каримовга тиббий ёрдам қўрсатилди.

35′ Маъруфхон Муродов бирга-бир вазиятга чиқиб  гол уриш имкониятини қўлдан бой берди. Ҳисоб очилгани йўқ.

37′ Ўйинда бир оз тўҳталиш 10. Маъруф Муродов тиббий ёрдам кўрсатилди.

39′ Огохлантириш Муминжон Мейлиев қўполлиги учун сариқ карточга олди.

41′ Ўзгариш 15.Мейлиев Мўминжон ўрнига 23.Юсуф Бўриев  кирди.

44′ Биринчи бўлимдаги тўхталишларга хакам томонидан +2 қўшиб берилди. Ҳисоб очилгани йўқ.

45′ Иккинчи бўлим бошланди. 

46′ Жамоалар ўйиндаги танаффусдан сунг суст бошлашди.

47′ Мехмонлар бир оз фаоллашди.

49′  23.Юсуф Бўриев Кучли зарба билан ҳисобни очди. 1:0

51′ Голдан ўйиндан сўрати тезлашди. 

55′ Майдонда очиқ ўйин кетяпти. Мезбонларда кўпроқ хавфли вазият келиб чиқяпти. Ҳисоб  1:0

58′ Ўйин майдон марказида кечяпти Сирожиддин Рахматуллаев рақибни нисбатан қўполлик қилди.

60′ «Норин» жамоаси ҳисобни тенглаштириш учун бор кучи билан олдинга ташланяпти. Аммо самарасиз ҳисоб 1:0

62′ 10.Муродов Маъруфхон чамаси 18 метрларда кучли зарба берди. Дарвазобон қайтарди. Ҳисоб 1:0

65′ 38. Аббосхон Ғуломов қарши ҳужумда бирга-бир вазиятда чиқиб кетди ва дарвозани ишғол қилди. Ҳисоб 2:0

71′ 21.Ислом Бойсариев тупни ўзатди 10.Муродов Маъруф гол ўрди. Ҳисоб 3:0. Ўзгариш 21.Ислом Бойсариев ўрнига 22 Оғабек Эркинов кирди.                  

75′ Ўзгариш 29. Бахтиёр Қосимов ўрнига 6. Ислом Исмоилов кирди ва 38. Аббосхон Ғуломов ўрнига 14. Жонибек Мирзақулов кирди.

76′Сирожиддин Рахматуллаев тўпни ташлаб берди 22.Эркинов Оғабек гол ўрди. Ҳисоб 4:0

77′ Ўзгариш 10.Муродов Маъруфхон ўрнига 51. Фарҳод Ўткуров кирди.

79′ «Норин» футболчиси 17. Файзулло Жуманқўзиев бирга-бир вазиятдаги зарбаси ноаниқ кетди.

81′ Ўзгариш 8.Сирожиддин Рахматуллаев ўрнига 35. Алвеш Муродуллаев кирди.

84′ Ўйинда тўҳталиш «Норин» футболчисига 17.Файзулло Жуманқўзиев ўрнига 8. Жаъфар Исмоилов кирди.

90′ Иккинчи бўлимдаги тўхталишларга  +2 дақиқа  қўшилди.

Ўйин тўгади. Ҳисоб 4:0

 

Махсус белгилар   

 

 

 

 

Leave a Reply