“Шўртан” (Ғўзор)-“Орол” (Нукус) жамоалар ўртасидаги футбол бўйича Ўзбекистон XXVII миллий Чемпионати. ПРО-Лига 22-тур 2018 йил. Онлайн ўйин шархи

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! Ёзги танаффусдан сўнг, яна футбол ўйинларига старт берилди. Ғузор марказий стадионидан онлайн репортажимизни бошлаймиз.
Бугун Ўзбекистон Миллий Чемпионатининг ПРО-Лигасида 22-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ғузорда “Шўртан” ҳамда “Орол” (Нукус) жамоалари ўзаро куч синашишади.
Эътиборингизга бугунги ўйинни бошқариб борадиган ҳакамлар гурухи, назоратчи ва комиссар ҳақида маълумот берамиз.
Про-лига. 22-тур. 20 август (душанба)
«Шўртан» – «Орол»
Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Бахтиёрҳўжа Шавкатов, Ҳусниддин Баҳодиров.
Назоратчи: Ибрагим Шарипов.
Комиссар: Азизбек Эргашев
Бошланғич таркиб
“Шўртан”: 79. Мирзоҳид Маматхонов, 2. Нурали Падаров, 6. Холмурод Холмуродов, 7. Олимжон Каримов, 8. Сирожиддин Раҳматуллаев, 10. Маъруф Муродов, 21. Ислом Бойсариев, 23. Бўриев Юсуф, 29. Сардорбек Хурсанов, 36, Фарҳод Номозов, 38. Аббосхон Ғуломов.
Бош мураббий: Ёрқин Назаров .
Захирадагилар: 25. Алибек Туробов, 3. Муҳаммадали Алиқулов, 11. Жасур Холтўраев, 15. Мўминжон Мейлиев, 22. Оғабек Эркинов, 35. Алвеш Муродуллаев, 51. Фарҳод Ўткуров.
Бошланғич таркиб
“Орол”: 22. Улуғбек Янгибаев, 2. Жамшид Буронбоев, 4. Расул Мусаев, 5. Ислом Сейитназаров, 8. Мирас Карлибаев, 9. Дамир Низанов, 10. Бобур Фаҳодов, 11. Наврўзбек Хайипов, 15. Альберт Сиддиқов, 18. Бахтиёр Аразов, 21. Азамат Бобожонов.
Бош мураббий: Неъматулло Қуттибоев.
Захирадагилар: 12. Ойбек Сиддиқов, 14. Улуғбек Қуттибоев, 17. Шариёр Каримбоев, 19. Худоёр Ёралиев, 20. Пўлат Каипназаров, 23. Жавлонбек Примбетов, 24. Азамат Илясов.
Учрашув бошланишига озгина фурсат қолди. Мухлислар жамоаларни кутишяпти.
ЎзПФЛ гимни остида жамоалар майдонга чикишди.
Футболчилар майдонда саф тортишди.
Бир-бирларини қутлашяптилар.
Ғузорда Об-ҳаво ажойиб тарзда. Футбол ўйнаш учун жуда қулуй ҳолат.
Ҳакам ҳуштагини чалди. Ўйин бошланди.
2′ Дастлабки дақиқаларда жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишяпти.
4 Хисоб очилгани йўқ. Ташаббус мезбонларда улар томондан дастлабки дақиқаларда хавфли хужумлар уюштирилмоқда.
5′ Ўйинда тўхталиш “Орол” жамоасига тиббий ёрдам кўрсатилди.
7′ Мезбонлар кетма-кет чиройли ҳужумлар уюштиришяпти, лекин самарасиз. Ҳисоб очилгани йўқ.
8’ Ҳисоб очилгани йўқ.
11’ Икки жамоа ҳам тенгма-тенг ҳужумлар уюштиришяпти, лекин барча уринишлар самарасиз. Ҳисоб очилгани йўқ.
14′ Муродов Маъруфхон чамаси 20 метр узоқликдан хавфли зарба йўллади, лекин ноаниқ. Ҳисоб очилгани йўқ.
17′ “Орол” жамоасининг 8 рақамли футболчиси Мирас Карлибаев тўпни Наврўзбек Хаиповга қулай тарзда ташлаб берди. Зарба ноаниқ чиқди. Ҳисоб очилгани йўқ.
20’ Ўйин асабий тарзда кечди. Жамоалар қўпол тарзда ўйнашяпти.
21’ Ўйинда тўхталиш, “Орол” футболчиси Ислом Сейтназаровга тиббий ёрдам кўрсатилди.
22’ “Шўртан” жамоасининг қарши ҳужумида Бўриев Юсуф “Орол” жамоаси дарвозабони Улуғбек Янгибаев билан тўқнашув натижасида уларга тиббий ёрдам кўрсатилди.
24’ Ўйин қизғин тарзда ўтмоқда, лекин ҳисоб очилгани йўқ.
26’ Юсуф Бўриев ва Расул Мусаевлар бир-бирларига қўполлик қилишди.
28’ Ўйинда яна бир оз тўхталиш. “Орол” жамоаси вакили Расул Мусаев қўполлиги сабабли Нурали Падаровга тиббий ёрдам кўрсатиди. Лекин унинг жароҳати жиддий бўлганлиги туфайли майдонни тарк этди.
30’ Ўзгариш Нурали Падаров ўрнига Жасур Холтўраев ўйинга тушди.
32’ Ҳисоб очилгани йўқ. Жамоалар асабий ҳолатда тўп сўришяпти.
34’ Сирожиддин Рахматуллаев тўпни Юсуф Бўриевга оширди, лекин ноаниқ. Ҳисоб очилгани йўқ.
35’ Азамат Бобожонов жарима зарбасини амалга оширди, лекин ноаниқ. Ҳисоб очилгани йўқ.
35’ Яна жарима зарбасини Азамат Бобожонов амалга оширди, лекин ноаниқ. Ҳисоб очилгани йўқ.
38’ Хавфли вазият. Юсуф Бўриев тўпни Жасур Холтўраевга оширди, лекин жамоадоши қулай вазиятдан фойдалана олмади. Ҳисоб очилгани йўқ.
40’ “Орол” жамоасининг футболчиси Наврўзбек Хаипов бирга бир вазиятга чиқиб кетди, Маматхонов Мирзоҳид зарбани қайтарди. Ҳисоб очилгани йўқ.
41’ Огоҳлантириш Дамир Низанов.

44’ Хавфли вазият. Сардор Хурсандов тўпни Ислом Бойсариевга оширди, лекин жамоадоши қулай вазиятдан фойдалана олмади. Ҳисоб очилгани йўқ.
45’ +2 дақиқа қўшиб берди.
Биринчи бўлим тугади. Ҳисоб очилгани йўқ.Иккинчи бўлим бошланди.
47′ Ҳисоб очилгани йўқ.
49′ Мезбонлар ташаббусни ўз қўлларига олиб кетма-кет ҳужумлар қилишяпти. Меҳмонлар ҳам бўш келишмаяпти.
50′ Хавфли вазият, Маъруфхон Муродов қулай вазиятга чиқиб, ҳисобни очолмади.
51′ Жарима зарбаси. Олимжон Каримов амалга оширди, лекин ноаниқ. Ҳисоб очилгани йўқ.
53′ Хавфли вазият. Юсуф Бўриев яқин масофадан тўпни дарвозага киритолмади.
55′ Ўйинда тўхталиш. Аббосхон Ғуломовга тиббий ёрдам кўрсатилди.
57′ Жарима зарбаси. И.Сеитназаров тўпни тепди, лекин ноаниқ. Ҳисоб очилгани йўқ.
59′ Хавфли вазият. Мирас Карлибаев тўпни жамоадошига ташлаб берди. Азамат Бобожонов қулай вазиятдан фойдалана олмади. Ҳисоб очилгани йўқ.
61′ Ўзгариш. Юсуф Бўриев ўрнига Мўминжон Мейлиев ўйинга тушди.
66′ Ўйинда тўхталиш. Наврўзбек Хаиповга тиббий ёрдам кўрсатилди.
68′ Ўзгариш. Ислом Бойсариев ўрнига Фарҳод Ўткиров майдонга тушди.
70′ Ҳисоб очилгани йўқ.
74′ Ўйинда тўхталиш. Икки жамоа футболчилари бир-бирларига қўполлиги учун огоҳлантирилишди: Бобур Фарҳодов ҳамда Фарҳод Номозов.
76′ Ҳисоб очилгани йўқ. Жамоалар юқори босим остида тўп суришяпти.
80′ Ҳисоб очилгани йўқ.
82′ Бурчак зарбасини Дамир Низанов амалга оширди, лекин ноаниқ.
84′ Огоҳлантириш, Мирас Карлибаев.
86′ Ҳисоб очилгани йўқ. Меҳмонларнинг кетма-кет ҳужумини Олимжон Каримов қайтарди.
87′ Жарима зарбасини чамаси 25 метр узоқликдан Олимжон Каримов амалга оширди, лекин ноаниқ.
89′ Ўзгариш. Дамир Низанов ўрнига Пўлат Каипназаров ҳамда Маъруфхон Муродов ўрнига Алвеш Муродуллаев тушди.
90′ иккинчи бўлимдаги тўхталишларга +6 дақиқа қўшиб берилди.
90+1′ Карлибаевга иккинчи огоҳлантириш ва қизил карточка кўрсатилди. “Орол” жамоаси майдонда бир киши кам бўлиб қолди.
90+2′ меҳмонлар учрашувдаги ҳисобни ушлаб қолиш учун астойдил ҳаракат қилишмоқда. Мезбонлар эса қолган дақиқаларда ғалаба тўпини киритиш учун бор кучларини олдинга ташлашди.
90+3′ “Орол” футболчилари кетма-кет икки бор бурчак зарбасини амалга оширишди, ноаниқ…
90+4′ “Шўртан” футболчилари ҳужум қилишда давом этишмоқда. Бурчак зарбаси, Ф.Номозовнинг ошириб берган тўпи ноаниқ кетди…
90+6′ Ҳакам ҳуштаги янгради, ўйин тугади. Шундай қилиб, Ғузорда ўтган “Шўртан” – “Орол” жамоалари учрашувида ҳисоб очилмади 0:0.

Махсус белгилар   

 

Leave a Reply