PEPSI Суперлига ўзининг ҳал қилувчи палласига кирмоқда

Анчагина шиддатли руҳда давом этаётган PEPSI Суперлига баҳсларида биринчи босқич якунланди.

 Жамоалар энди 6 тадан 2 та гуруҳга ажратилади. Дастлабки гуруҳ чемпионат медаллари учун кураш олиб борса, иккинчи олтиталик PEPSI Суперлигада жон сақлаб қолиш учун баҳс юритади.

Жамоалар энди ўз гуруҳи доирасида уй-сафар тизимида жами 10 та учрашув ўтказишади.

Жон сақлаш йўлида охирги ўринни олган жамоа Про лигага йўл олади. Жон сақлаш йўлида 4 ва 5-ўринни эгаллайдиган клублар эса ўтиш ўйинларида қатнашади.

PEPSI Суперлиганинг ҳал қилувчи босқичи 13 сентябр куни старт олади. Кейинги босқичнинг қуръа ташлаш маросими санаси эса яқин кунларда эълон қилинади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply