ИККАЛА ЖАМОА ХАМ ҚАЙСИ РАНГДА ЎЙНАШЛАРИ АНИҚ БЎЛДИ

Термиз шахридаги «Алпомиш» Марказий стадионида Про-Лиганинг 20-тур доирасидан ўрин олган «Сурхон»-«Шўртан» жамоалари ўртасидаги  учрашувдан олдин митинг ўтқазилди. Унда  хар икки жамоа вакиллари,  учрашув расмийлари иштирок этишди. Учрашув комиссари Лазиз Қучқоров иштирокчиларга мазкур уйинни юкори даражада ўтказиш  бўйича кўрсатмалар берди.

Жамоалар бугунги уйинда қуйидаги  либосларда  майдонда харакат қиладиган бўлишди: «Сурхон» оч яшил (салатовый), «Шўртан» эса оқ рангда.

«Шўртан» матбуот бўлими

Leave a Reply