“Ёзёвон” жамоасига техник мағлубият ёзилди

Хабарингиз бор, ПФЛ жорий мавсумдан бошлаб клубларнинг ҳар қандай кўринишдаги қарздорликларини ўз вақтида баратараф этишларига жиддий эътибор қаратмоқда. 

Клублар олдига ёзги трансферлар ёпилгунига қадар барча қарздорликларини бартараф этиш вазифаси юклатилган эди. Бироқ айрим клублар мазкур ҳолатга бепарволик билан муносабатда бўлишди. Жумладан, Ҳаққулободнинг “Норин” жамоаси Про лигада ёзги танаффус якунлангунига қадар ҳам мавжуд қарздорликларни ўз вақтида узиш бўйича амалий ҳаракатлар амалга оширмагани сабабли “Динамо” қарши ўйинда ҳаққулободликларга техник мағлубият ёзилган эди.

Бугун Про лига 19-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Ёзёвон” – “Хотира-79” ўйини ҳам ўтказилмади. Бунга сабаб ёзёвонликлар бадал пули ва тартиб-интизом қўмитасиқарорлари бўйича қарздорликни ўз вақтида узиш борасида етарлича амалий ишлар бажаришмади. Жамоа вакиллари Про лигада ёзги танаффус якунланишига 2 кун қолганидагина ҳаракатга тушишди. Бироқ аллақачон кеч бўлиб улгурган эди.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, ПФЛ худди шундай вазиятда бўлган “Хоразм” ҳамда “Хотира-79” жамоаларига нисбатан бундай қатъий чоралар кўрмади. Сабаби “Хоразм” ва “Хотира-79” жамоалари ёзги трансферлар якунланишидан аввал мавжуд камчилик ва қарздорликларни узиш бўйича кафолат хати тақдим этишди. Бироқ “Ёзёвон” ҳамда “Норин” жамоалари раҳбарияти мазкур ҳолатга бепарволик қилишди.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply