4 август куни Ғузордаги «Марказий» стадионда бўлиб ўтадиган «Шўртан» – «Хоразм» учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи маълум бўлди. Бош ҳакам сифатида ўйинни наманганлик Шавкат Насибуллаев бошқаради. Унга қанотларда Қорақолпоғистон Республикаси вакиллари – Бектурсин Канназаров ҳамда Дамир Искандеров ёрдам беришади. Ҳакамлар гуруҳи ҳаракатларини тошкентлик Андрей Тамбовцев назорат қилиб боради. Мазкур баҳсда комиссар сифатида эса тошкентли Сардор Қудратуллаев ишлайди. Захира ҳакам этиб эса Қаршилик Артём Калинин тайинланди.