Ўзбекистонда ёзги трансферлар ойнаси расман ёпилди

 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ёзги трансферлар ойнаси 18 июнь – 15 июль саналари оралиғида бўлишини маълум қилган эди. 

Трансферлар ойнаси очилиш ва ёпилиш саналарига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмади. Суперлига ҳамда Про-лига иштирокчи жамоалари мазкур давр оралиғида ўз таркибларини янги футболчилар билан тўлдириб олиш имкониятига эга бўлишди. Ўзбекистонда ёзги трансферлар даври регламентда белгилангани каби, 4 ҳафтадан ошмайдиган муддатда, яъни 18 июнь – 15 июль саналари оралиғида бўлиши FIFA томонидан тасдиқланган эди.

ПФЛ ёзги трансферлар ойнаси давомида футболчиларни рўйхатдан ўтказиш жараёни ниҳоясига етганини маълум қилади. Барча клублар белгиланган муддат давомида янги футболчилар билан шартномалар имзолашди ва уларни мавсумнинг иккинчи қисмида майдонга туша олишлари учун ПФЛда рўйхатдан ўтказишди. ПФЛ 16 июль соат 00:00дан сўнг футболчиларни рўйхатдан ўтказмайди. Энди фақатгина белгиланган муддат якунланмасдан рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлари тақдим этилган, бироқ ҳужжатларида кичик камчиликлар бўлган бир неча нафар футболчиларгагина лицензиялар берилиши мумкин.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply