Кеча, Pepsi Суперлиганинг Ёшлар гуруҳидаги сўнгги уч ўйин ўтказилди. Эътиборли жиҳати, уч учрашувнинг бирортасида мезбонлар ғалаба қозониша олмади. “Сўғдиёна” ёшлари ўз майдонларида “Металлург”га йирик ҳисобда имкониятни бой беришди, ёш “қалдирғочлар” ҳам навоийликлар қаршиликларига дош бериша олишмади. Фақат Қўқонда дуранг қайд этилди – пойтахт “Локомотив”ини қабул қилган мезбонлар дуранггга рози бўлишди – 1:1…
Ёшлар лигаси. 16-тур.
8 июль
“Сўғдиёна” – “Металлург” – 0:4 (0:1).
Тошкент шаҳри. “Сўғдиёна” спорт мажмуаси. 117 томошабин.
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин (Тошкент), Шавкат Файзиев (Жиззах), Шоҳруҳ Қаюмов (Жиззах).
Голлар: Аброр Тошқўзиев (33), Камрон Саидазимов (71), Абдулборий Олимов (85), Жасурбек Рустамов (90+5).
Огоҳлантиришлар: Муҳсиддин Холбеков (64) – Иброҳим Йўлдошев (51).
Назоратчи – Сардор Нажафалиев (Тошкент).
“Қўқон-1912” – “Локомотив” – 1:1 (1:1).
Қўқон шаҳри. “Марказий” стадион. 553 томошабин.
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов (Тошкент), Достонбек Мирзараимов (Фарғона), Ахрор Раҳматов (Фарғона).
Голлар: Муслим Қурбонов (21) – Алишер Шоғуломов (39).
Огоҳлантиришлар: Иброҳим Ғофуров (65) – Бобуржон Отамуродов (78).
Майдондан четлатиш: Бобуржон Отамуродов (90, “Локомотив”, иккинчи сариқ карточка).
Назоратчи – Константин Смирнов (Қарши).
“Бунёдкор” – “Қизилқум” – 0:1 (0:0).
Тошкент шаҳри. “Бунёдкор” академияси майдони. 95 томошабин.
Ҳакамлар: Элёр Турсунов (Бухоро), Отабек Қосимов (Тошкент), Санжар Назаров (Тошкент).
Гол: Самандар Шодмонов (79).
Огоҳлантиришлар: Ислом Каримов (64), Расул Йўлдошев (76), Абдулхай Исмоилов (77) – Сухроб Ярашев (43), Миржалол Қосимов (48).
Назоратчи – Александр Попов (Тошкент).
Манба:pfl.uz