НАЗОРАТ УЧРАШУВИ: “ШЎРТАН” – “МАШЪАЛ” – 2:1

Ёрқин Назаров бошчилигида ёзги тайёргарлик жараёнларини олиб бораётган “Шўртан” жамоаси кеча 11 июль куни навбатдаги назорат учрашувини ўтказди. Ғузордаги “Марказий” стадионда кечган ушбу учрашувда “Оқ бўрилар” бу сафар ҳам Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши тўп суришди. Аралаш таркиблар билан майдонга чиққан рақиблар ўртасидаги баҳсда мезбонлар – 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Қуйида ушбу ўртоқлик учрашувида майдонга тушган футболчиларимиз билан танишишингиз мумкин:

“Шўртан” (Ғузор) – “Машъал” (Муборак). 11.07.2018. Ғузор «Марказий» ўйингохи.

“Шўртан”: 1. Мирзоҳид Маматхонов , 77. Сардор Қаҳҳоров, 21. Мирмуҳсин Сатторов, 4. Муҳаммадали Алиқулов, 2. Нурали Падаров, 8. Фарҳод Номозов, 6. Холмурод Холмуродов, 17. Аббос Ғуломов, 19. Ислом Шодмонов, 40. Жавохир Мусажонов, 9. Кенжа Тўраев.
Захирадан тушганлар: 25. Акмал Раҳимов, 5. Шербек Эшмуродов, 51. Ўткир Фарҳодов, 10. Шавкат Хурсанов, 11. Ислом Бўриев, 20. Оғабек Эркин, 45. Сардор Хурсанов.

Голлар: Кенжа Тўраев (1:0), Нурали Падаров (2:0), Суюндиков (2:1).

 

 

Манба:»Шўртан ПФК» матбуот хизмати. 

Leave a Reply