Профессионал футбол лигаси ҳамда Championat.asia нашри ҳамкорлигида ўтказилаётган ойнинг энг яхшиларини аниқлаш сўровномасининг май ойи ғолиблари аниқланганидан хабарингиз бор.
Май ойининг энг яхшиси деб топилган барча мураббий ҳамда футболчилар ўз совринларини қабул қилиб олишди. Жумладан PEPSI Суперлига 15-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Бухоро” – “Бунёдкор” баҳси бошланиши олдидан ўтган ойнинг энг чиройли голига муаллифлик қилган Арслонмурод Омонов ҳамда май ойининг энг яхши мураббийи сифатида тан олинган Миржалол Қосимовга эсдалик совринлари топширилди. Шунингдек, “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” ўйинида Ботирали Эргашев ҳам ойининг энг яхши дарвозабонига бериладиган совринни қабул қилиб олди.
Жароҳат сабабли “Бухоро” – “Бунёдкор” учрашувида иштирок эта олмаган Сардор Собирхўжаев эса бугун ПФЛ биносига ташриф буюрди ва унга май ойининг энг яхши футболчиси соврини топширилди.
Манба:pfl.uz