“Локомотив” – АГМК учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтишди.
– Бугунги натижадан бироз хафамиз. Ҳар бир ўйинда максимал даражада очколар қўлга киритиш лозим. Бугун ҳам қандай бўлмасин очко олишимиз керак эди. Бугун рости “Локомотив” бутун учрашув давомида устунлик қилди. Омад бироз биз томонда бўлганида, балки дурангга эришармидик. Гол урганимиздан сўнг тезда жавоб голи ўтказганимиз бироз таъсир қилди. Мавсум аввалида жамоа олдига кучли олтиликка кириш вазифаси қўйилган. Буни ҳали ҳеч ким ўзгартирмади. Мен ўзим ҳимоячи бўлган бўлсам-да, жамоани мухлисларга ёқдиган ўйин намойиш этишга йўналтиришни мақсад қилдим, – деди Бахтиёр Ашурматов.
– Бугун жуда чиройли ўйин намойиш этгани учун барча майдонга тушган йигитларга миннатдорчилик билдираман. Мени хурдсанд қилган жиҳат шундан иборатки, биз гол ўтказиб юборсак ҳам кейин ўз ўйинимизни топа олдик. Бугун «Локомотив» футболчилари чин маънода характер намойиш эта олишди. Энди давралар оралиғида жамоамизни таркиб жиҳатидан кучайтиришга уринамиз, – деди Андрей Фёдоров.
Манба:pfl.uz