“Бухоро” – “Бунёдкор” / Ўйиндан кейинги матбуот анжумани

“Бухоро” – “Бунёдкор” учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтишди.

– Шиддатли ва  қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. Лекин якунда қайд этилган натижа бизни қониқтирмади. Бу – футбол. Мағлубиятдан кўра дуранг натижа ҳам ёмон эмас, менимча. Шунга қарамасдан бугун майдонда бор шижоати билан ўйнаган йигитларга ва мухлисларимизга катта рахмат айтаман, – дейди Улуғбек Бақоев.

– Ғалаба учун келган эдик. Лекин якунда жанговар дуранг қайд этилди. Энг муҳими – стадионга келган мухлислар ажойиб футболдан завқ олишди. Бугунги ўйин олдидан Комилов, Собирхўжаев жароҳатланган эди. Лекин йигитлар қўлдан келганча яхши ўйнашга уринишди. Нима ҳам дердик,  1 очко ҳам – очко,  – деди Миржалол Қосимов. 

Манба:pfl.uz

Leave a Reply