«Қизилқум» – «Сўғдиёна» / Ўйиндан кейинги матбуот анжумани

Бугун «Қизилқум» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни қабул қилди ва 2та тўп фарқи билан ғалабага эришди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа устозлари қуйидагича фикр билдириб ўтишди:

 – Бугун ҳақли тарзда мағлуб бўлдик. “Қизилқум” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Рости бугун майдонда фақат битта жамоагина чинакам футбол ўйнади. Рақиблар вазиятлардан унумли фойдаланди. Бизнинг жамоа эса бугун ҳақиқий футбол намойиш этмади. Трансфер ойнаси очилгач, жамоада катта ўзгаришларни амалга оширамиз, – деди Сергей Лушчан.

Ғалаба ҳар иккала жамоа учун ҳам жуда муҳим эди. Танаффус олдидан ғалабага эришдик ва йигитлар хуш кайфиятда дам олишга йул олишмоқда. Бугунги ғалабани мухлисларга бағишлаймиз. Трансфер ойнаси вақтида таркибимизда бир қатор ўзгаришлар бўлади. Бир қатор янги футболчилар билан келишувга эришганмиз, – деди Ҳамиджон Актамов.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply