Профессионал футбол лигаси миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клубларнинг ҳар томонлама профессионал фаолият олиб боришини таъминлаш, уларнинг инфратузилмасини янада яхшилаш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Жумладан, мамлакатимизга бир қатор хорижлик катта тажрибага эга бўлган мутахассислар ҳам таклиф этилмоқда. Улар клубларимиз ҳодимлари билан ўз тажриба ва маҳоратларини ўртоқлашишмоқда.
Бугун ОФКнинг Клубларни лицензиялаш уюшмаси бошлиғи жаноб Махажан Васудеван Наир Тошкентга келди. Унинг ташрифидан кўзланган асосий мақсад – PEPSI Суперлигаси иштирокчи клублари ҳодимларига лицензиялаш учун қўйиладиган асосий талаблар, бу борада аҳамият қаратиш зарур бўлган зарур жиҳатлар ҳақида янада тўлиқроқ маълумот беришдир. Бугун ва эртага бўлиб ўтадиган семинарда клублар лицензиялаш бўлими мутахассислари ҳамда бухгалтерлари иштирок этишмоқда.
Манба:pfl.uz